Фаолиятнинг асосий йўналишлари

НЕФТ ҚАЗИБ ЧИҚАРИШ САМАРАСИНИ ОШИРИШ

  • Геологик техник тадбирларни ўтказиш (нефт қазиб чиқаришни фаоллаштириш (шу жумладан дострел қилиш), таъмирлаш ва изоляциялаш ишлари, қудуқларни ишламайдиган ва пьезометрик фонддан ишга тушириш, бирлаштириш, консервациядаги қудуқларни қайта ишга тушириш, қудуқлардаги аварияларни бартараф этиш)

  • Бутунроссия нефт ва газ илмий-тадқиқот институти («ВНИИнефть») мутахассислари томонидан қудуқ диаграммаларини қайта талқин қилиш ҳамда геологик ва гидродинамик моделларни қуришдан сўнг аниқланган геологик техник тадбирларни амалга ошириш учун ўтказиб юборилган ва янги интервалларни (объектларни) излаш

  • Ишлаб чиқаришга объектларининг энергетик ҳолатини баҳолаш, ҳайдашни жорий қилиш учун қатламни (участка) танлаш. Геологик ва гидродинамик моделларни қуриш ва мослаштириш, жорий қилиш вариантлар прогнози ва ҳайдашдан олинадиган самарани ҳисоблаш

  • Қатлам босимини сақлаш тизимини ривожлантириш

ОПЕРАЦИОН ФАОЛИЯТНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

  • Телеметрия тизимини жорий этиш ҳисобига навбат ичидаги узилишларни қисқартириш, фондни 100% ўлчашни таъминлаш.
  • «ANDIJANPETRO» ҚК да «Зарубежнефть» нинг регламент тизимини жорий этиш.

  • Корпоратив маданият ва корпоратив ўзаро алоқа элементларини ривожлантириш.


НЕФТНИ ЎҒИРЛАШ ҲОЛАТЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ

  • Ўзбекистон Миллий гвардиясининг тезкор ҳаракат гуруҳини жалб қилган ҳолда объектларни қўриқлашни ташкил этиш


НЕФТНИНГ БАРҚАРОР ТАЙЁРЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ

  • Нефтни тайёрлаш тизимининг ишончлилигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш


ҚУДУҚЛАР МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЙИҒИШ ТИЗИМИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

  • Ишга жалб қилинмаган қувурлардан фойдаланмаслик учун қудуқ маҳсулотларини йиғиш чизмасини қайта кўриб чиқиб янгилаш, нефт йиғиш коллекторларини таъмирлаш