КОРХОНА ҲАҚИДА
“ANDIJANPETRO” ҚК 2019 йилнинг 16 мартида ташкил этилган. 2019 йилнинг 1 декабридан бошлаб оператор сифатида Ўзбекистоннинг Андижон вилоятидаги Жанубий Оламушук, Хартум ва Шарқий Хартум узоқ муддатли конларини эксплуатация қилмоқда.
Конлар Фарғона водийсида адирли ва текис ҳудудда жойлашган бўлиб, ишлаб чиқаришга 1945, 1957 ва 1982 йилларда қабул қилинган. Асосий объектлар зичлиги 5-10 га/қудуқ бўлган сетка бўйлаб тўлиқ бурғуланган ва улар қазиб чиқариш даврнинг оҳирги босқичида.
Лойиҳанинг асосий вазифаси
Лойиҳанинг асосий мақсади геологик техник тадбирлар (дострел, юқори горизонтга ўтказиш, нефт қазиб чиқаришни кучайтириш, ўтказиб юборилган ва янги истиқболли интервалларни қидириш) ва қудуқларни ер-ости таъмирлаш (тубини нормаллаштириш, штангали чуқурлик насосларни алмаштириш) ҳисобига қазиб чиқаришни кўпайтиришдан иборат. Ҳисобот, нефтни йиғиш ва тайёрлашнинг технологик жараёнини таъминлаш учун инфратузилма бўйича минимал объектлар мажмуасини янгилаш кўзда тутилган.
Хартум кони
2019 йил 21 октабрдаги AN 0104 F1-сонли ер қаъридан фойдаланиш лицензияси
Шарқий Хартум кони
2019 йил 21 октабрдаги AN 0105 F1 ер қаъридан фойдаланиш лицензияси
Жанубий Оламушук кони
2019 йил 21 октабрдаги AN 0106 F1-сонли ер қаъридан фойдаланиш лицензияси